Германия Туркияга Patriot ҳаво мудофааси тизимини юбормоқда

Германия ҳукумати Туркияга Patriot русумидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталарини юбориш қарорини маъқуллади. Patriot тизими Туркия ҳаво ҳудудини Суриядан келаётган таҳдидлардан ҳимоя қилиш мақсадида Туркия-Сурия чегарасига жойлаштирилмоқда.

Ҳафта бошида НАТО кенгаши Анқаранинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини Туркиянинг Сурия билан чегарасига ўрнатиш сўровини қондириш ҳақида қарор қилган эди.

Германиянинг пайшанба кунги қарорига мувофиқ, Туркияга иккита ракета батареяси ва 400 аскардан иборат қўшинни бир неча ҳафта ичида юбориши кутилмоқда.

Германия Ташқи ишлар вазири Гуидо Вестервелле мазкур қарор парламент томонидан кўпчилик овоз билан маъқулланиши кутилмоқда, дея баён қилди.

НАТО аъзоси бўлган Туркия Сурияда Башар ал-Ассад режимига қарши исён кескинлашаётган вазиятда, қўшни мамлакат ракеталари ва ҳарбий учқичларидан ўз ҳудудини ҳимоя қилиш ниятида Шимолий альянсга мурожаат қилди.

Сурия ҳарбийларининг бир нечта ракетаси Туркия ҳудудига тушгани оқибатида талафотлар кўрилган эди. Қўшма Штатлар ва Ҳолландиянинг ҳам Туркияга Patriot ракета тизимларини тақдим этиши кутилмоқда.