АҚШ ва Россия Сурия масаласини муҳокама қилди

АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан Дублинда ўтаётган хавфсизлик масалаларига бағишланган анжумани доирасида Суриядаги вазиятни муҳокама қилди.

Вашингтон ва унинг ҳамкорлари Сурия президенти Башар Асаднинг ҳокимиятдан кетишини талаб қилиб келмоқда. Бироқ Россия Асаднинг тақдири Cурия ташқарисида ҳал этилмаслиги лозим, деган нуқтаи назарни билдирмоқда.

Сурия Ташқи ишлар вазирлиги эса ғарб давлатларини мамлакатдаги воқеаларга сиртдан аралашиш мақсадида “Дамашқ кимёвий қурол қўлламоқда” деган асоссиз иддаоларни тарқатаётганликда айблади.

Сурияда ҳукумат ва исёнчилар ўртасидаги низо бошланганидан буён зўравонликларда 38 минг одам ҳалок бўлгани айтилмоқда.