Нобел Тинчлик мукофоти Европа Иттифоқига топширилди

Европа Иттифоқи раҳбарларига 2012 йилги Нобел Тинчлик мокофоти топширилди.

Нобел қўмитаси раиси Торбёрн Ягланд нуфузли халқаро мукофотни Европа Кенгаши Президенти Херман ван Ромпей, Европа Комиссияси Президенти Жозе Мануэл Баррозо ва Европа Парламенти Раиси Мартин Шулцга топширди.

Ягланд Нобел тинчлик мукофоти Европа Иттифоқига иккита жаҳон урушини бошдан кечирган қитъада тинчлик ва барқарорликни сақлашдаги роли учун берилганини баён қилди.

Тантанали маросимда Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг кўплаб раҳбарлари иштирок этди.

Нобел Тинчлик мукофоти 930 минг еврони (1,25 миллион АҚШ доллари) ташкил этади.