Туркманистонда икки ойда иккинчи амнистия эълон қилинди

Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов амнистия ҳақидаги янги фармонга имзо чекди.

Давлатга қарашли ахборот агентликлари хабарига кўра, амнистия 12 декабр куни нишонланадиган Туркманистон Бетарафлик куни муносабати билан эълон қилинган.

Бердимуҳаммедов имзолаган фармонга мувофиқ қанча маҳбус озодликка чиқиши ва амнистия кимларга тааллуқли экани ҳозирча маълум эмас.

Икки ой олдин президент Бердимуҳаммедов Туркманистон мустақиллигининг 21 йиллиги муносабати билан 2000 маҳбусга амнистия эълон қилган эди.

Ҳозир Туркманистон қамоқхоналарида қанча маҳбус борлиги ҳақидаги расмий маълумотлар ҳам жамоатчиликка маълум эмас.