Шимолий Корея ракета учирди

Шимолий Корея узоқ масофага учадиган ракета парвозини амалга оширди. Бу ҳақда Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Чоршанба куни эрталаб учирилгани айтилаётган ракета парвози қандай ўтгани ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

Шимолий Корея тарафидан жорий йилнинг апрел ойида учирилган ракета икки дақиқа ўтиб ерга қулаган эди.

Бугун учирилган ракета 12 дақиқада Япониянинг жанубий ороллари устидан учиб ўтгани айтилмоқда.

Пхенян расмийлари сунъий йўлдошни фазога олиб чиқадиган ракета учирилишини маълум қилган эди.

Бироқ АҚШ, Жанубий Корея, Япония ва бошқа давлатлар ушбу ракета парвози ядровий каллаклар ўрнатилиши мумкин бўлган баллистик ракета технологияларини синовдан ўтказиш учун амалга оширилаётган бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирган.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Кореянинг ракета учириш режаларини қорлаган.