Афсонавий ҳинд мусиқачиси Рави Шанкар вафот этди

Рави Шанкар.

Ғарб ва Шарқ мусиқасини бир-бирига яқинлаштириш борасида донг чиқарган ҳинду ситорчиси Рави Шанкар АҚШнинг Калифорния штатида 92 ëшида вафот этди.

Шанкар ўлими муносабати билан унинг яқинларига ҳамдардлик билдирган Ҳиндистон Бош вазири Манмоҳон Сингҳ мусиқачисни “мусиқий хазина ва ҳинд маданий меросининг энг зўр элчиси” деб атади.

Рави Шанкар Ғарбнинг афсонавий The Beatles гуруҳи мусиқасига таъсир кўрсатган Шарқ санъаткорларидан ҳисобланади.

Мазкур гуруҳ вакили Жорж Ҳаррисонни ситор чалишга ўргатган Шанкар¸ 1971 йилда Beatlesнинг “Бангладеш учун концерт” лойиҳасида иштирок этган эди.

Рави Шанкар дунëнинг қатор машҳур санъаткорлари билан ҳамкорлик қилган.