Мусулмонларни қатлиом қилганликда айбланган Толимир умрбод қамоққа ҳукм қилинди

Собиқ Югославия бўйича ҳарбий жиноятлар трибунали Босния серблари армияси разведкасининг собиқ бошлиғи Здравко Толимирни умрбод қамоқ жазосига ҳукм этди.

Ҳаага суди 64 ёшли Толимирни 1995 йилда Серебницада саккиз мингга яқин мусулмонни қатлиом қилганликда айбдор деб топди.

Толимир Босния серблари ҳарбий кучлари қўмондони генерал Ратко Младичнинг яқин сафдошларидан бири ҳисобланади. Ратко Младичга нисбатан Ҳаагадаги суд жараёни 2012 йил май ойида бошланган. У ҳам ҳарбий жиноятларда айбланмоқда.