Tимошенко суди одил судлов стандартига мос эмас деб топилди

Юлия Тимошенко суд залида. Киев. 2011 йил 10 ноябр.

АҚШнинг етакчи адвокатлик фирмаси Укаринанинг собиқ бош вазири Юлия Тимошенко устидан ўтказилган судни таҳлил қилиб, унинг ҳимояси “Ғарбдаги одил судлов стандартлари нуқтаи назаридан қараганда хавотирланадиган даражада суст бўлган”, деган хулосага келди.

Суд жараёнини таҳлил қилиш бўйича буюртмани АҚШ фирмасига Украина ҳукумати берган. Ҳисоботни тайёрлаган гуруҳ етакчиси АҚШ Президенти Барак Обаманинг собиқ маслаҳатчиси Грегори Крэгдир.

Таҳлил ҳисоботида айтилишича, Тимошенкога тергов жараёнининг “муҳим босқичларида” ҳуқуқий маслаҳат тақдим қилинмаган ва унинг адвокатларига муҳим гувоҳларни сўроқ қилиш имкони берилмаган.

АҚШ адвокатлик фирмасининг хулосалари Тимошенконинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига берган аризасининг кўриб чиқилишида ёрдам бериши мумкин.

Айни пайтда, ҳисоботда Тимшеконинг айбдор, деб топилиши далилларга асослангани ҳам хулоса қилинади.

The New York Times газетасига берган интервьюсида, Крэг Тимошенконинг жиноий жавобгарликка тортилгани сиёсий бўлганми, деган саволга бошқалар жавоб бериши керак, дея таъкидлади.