Эрон ядровий дастури юзасидан навбатдаги музокара якунланди

Эрон Теҳронга келган Халқаро Атом энергияси агентлиги делегацияси билан музокараларда олға силжишлар бўлганини маълум қилди. Бироқ Халқаро Атом энергияси агентлиги бу борада ҳозирча маълумот бергани йўқ.

Томонлар Эрон ядровий дастури юзасидан музокараларнинг навбатдаги босқичини 2013 йилнинг январ ойида ўтказишга келишиб олди.

Халқаро Атом энергияси агентлиги делегацияси ядровий қурол яратиш борасида яширин тадқиқотлар олиб борилаётгани гумон қилинган Парчин ва бошқа объектларни назорат қилиш мақсадида Эронга келгани хабар қилинган эди.

Бир қатор ғарб давлатлари Эронни ядровий қурол яратишга ҳаракат қилаётганликда айбламоқда. Эрон эса ўз ядровий дастури тинчлик мақсадини кўзлашини таъкидламоқда.