Тожикистонда 250 килога яқин наркотик ушлаб қолинди

Тожикистонда Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб ўтилаётган деярли 250 кило гиёҳванд моддалар ушлаб қолинди.

Тожикистон махсус хизматининг маълум қилишича, пайшанба куни ушлаб қолинган наркотикларнинг 200 килодан кўпроғи наша ва 10 килоси афюн хом ашёсидир. Жорий йилда Тожикистонда Афғонистондан олиб ўтилган уч тоннадан ортиқ гиёҳванд модда ушлаб қолинган.

БМТ маълумотида айтилишича, Афғонистонда етиштирилган гиёҳванд моддаларнинг асосий қисми Марказий Осиё давлатлари орқали Ғарб давлатларига олиб ўтилади. Дунёдаги афюн хом ашёсининг 90 фоизи Афғонистонда етиштирилади.