Франциянинг жанговор қўшинлари Афғонистонни тарк этди

Франция армиясининг 200 аскари Кобул аэропортидан ватанига жўнаб кетди.

Қибрис оролида қисқа муддат тўхтаганидан сўнг улар шанба куни Францияга етиб боради.

Франциянинг охирги жанговор аскари Афғонистонни НАТО етакчилигидаги 100 минг аскардан иборат халқаро кучлар бу мамлакатдан олиб чиқилишидан икки йил олдин тарк этди.

Айни пайтда, Афғонистонда Франциянинг жанговор ҳаракатларда иштирок этмайдиган 1500 ҳарбийси қолмоқда.

Улар 2013 йил давомида Афғонистонда қолган ҳарбий техникани Францияга жўнатиш ва Афғонистон ҳарбийларини тайёргарликдан ўтказиш билан шуғулланади.