Пешавар аэропортига ҳужум уюштирилди

Покистон шимолида жойлашган Пешавар шаҳри аэропорти шанба куни кечаси жангарилар тарафидан рекаталар ёрдамида ўққа тутилди.

Ҳужум оқибатида камида уч киши ҳалок бўлгани, 30 дан ошиқ киши жароҳат олгани айтилмоқда.

Хайбер Пухтунхва вилояти Маълумот вазирига кўра, жангарилар тарафидан отилган уч ракетанинг иккиси Бача Хан аэропорти ташқи деворларини шикастлаган.

Учинчи ракета эса аеропорт ташқарисида жойлашган давлат биноси ёнида портлаган.

Покистон Мудофаа вазири Навед Қамар жангарилар етти ёки саккиз киши бўлиб ҳужум қилгани ва уларнинг камида тўрттаси хавфсизлик хизматлари тарафидан йўқ қилинганини айтди.

Расмийларга кўра, аеропорт яқинида ишлатилмаган худкуш камари ҳам топилган.