Миср: Референдумда берилган овозлар саналмоқда

Миср янги конституцияси лойиҳаси бўйича референдумнинг 15 декабр кунги биринчи босқичида берилган овозларни санаш давом этмоқда.

Президент Муҳаммад Мурсий ва унинг исломий тарафдорлари янги конституция мамлакатни демократияга яқинлаштиришини айтган.

Бироқ унинг рақиблари исломчилар томонидан тезда ишлаб чиқилган янги конституция лойиҳаси озчиликни ташкил этган гуруҳлар ҳуқуқларига путур етказишини таъкидлаган.

Референдумнинг шанба кунги биринчи босқичида овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг аксари қатнашган.

Инсон ҳуқуқлари фаоллари овоз бериш жараёнида сохтакорлик рўй берганини иддао қилган.

Маҳаллий ахборот агентликлари хабарига кўра, референдумнинг дастлабки натижалари овоз берган фуқароларнинг аксари янги конституция лойиҳасини қўллаб-қувватлаганини кўрсатган.