Ироқдаги порлашларда камида 19 киши ҳалок бўлди

Душанба куни Ироқ шимолида содир этилган портлашларда камида 19 одам ҳалок бўлди.

Жумладан, Мосул шаҳри атрофидаги Муфакия қишлоғида портлаган бомба оқибатида 7 киши ўлди ва 11 киши жароҳатланди. Туз Қурмато шаҳрида автомобилга ўрнатилган бомба портлаши оқибатида беш киши ўлган ва 24 киши ярадор бўлган.

Портлашлар содир этилган Ироқ шимолидаги мазкур ҳудудларда асосан араблар, туркманлар ва курдлар яшайди.

Шунингдек, душанба куни Бакуба шаҳрида йўлга ўрнатилган портловчи қурилманинг портлаши оқибатида 1 одам ҳалок бўлгани ва 10 киши яралангани ҳам хабар қилинди.