Миср мухолифати оммавий намойиш ўтказишни режаламоқда

Миср мухолифати тарафдорлари исломчилар қўллаб-қувватлаган мамлакат янги конституцияси лойиҳасига қарши сешанба куни оммавий норзилик ўтказишни режалаган.

Мухолифат конституция лойиҳаси мисрликларнинг демократик ҳуқуқларини кафолатлай олмаслигини айтмоқда.

Мухолифат иддаосига кўра, янги конституция лойиҳаси бўйича референдумнинг 15 декабр куни ўтказилган биринчи босқичида қонунбузарлик холлари рўй берганган.

Миср Президенти Муҳаммад Мурсий доҳил Мусулмон биродарлиги ҳаракати референдумнинг биринчи босқичида овоз берган фуқароларнинг 57 фоизи янги конституция лойиҳасини қўллаб-қувватлаганини билдирган.

Миср янги конституцияси лойиҳаси бўйича референдумнинг иккинчи босқичи 22 декабрда ўтказилади. Унда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 25 миллион фуқаро иштирок этиши мумкинлиги айтилмоқда.