Жанубий Кореяда биринчи марта аёл киши президентликка сайланди

Жанубий Кореяда ўтган президентлик сайловларида қатнашган сайловчиларнинг 90 фоиз овози санаб бўлинганидан сўнг “Сэнури” консерватив партияси раиси Пак Кин Хе ғолиб бўлгани аниқ бўлди.

Мухолифатдаги Бирлашган демократик партиядан президентликка номзод Мун Чже Ин сайловда ютқазганини расман тан олди.

Пан Кин Хе хоним 60 ёшда. У 1961-79 йилларда Жамнубий Кореяни “темир чангалида” бошқарган диктатор Пак Чон Хиннинг қизи.