Қрим татарлари Сталин кўргазмасини вайрон қилди

Қрим татарлари жума куни Совет иттифоқининг собиқ раҳбари Иосиф Сталиннинг 133 йиллиги муносабати билан Симферопол марказига ўрнатилган кўча кўргазмасини вайрон қилди.

Қрим – татар халқи Мажлиси сайтида айтилишича, “инсоният тарихидаги энг шафқатсиз мустабидлардан бирига бағишланган кўргазма Россиядаги “Вақт моҳияти-Қрим” ташкилотининг Қримдаги бўлими томонидан уюштирилган.

Интерфакс агентлигининг билдиришича, кўргазма аҳолида унча катта қизиқиш уйғотмаган. Кўргазманинг асосий томошабинлари журналистлар бўлган.