Покистонда худкуш етти киши ўлимига сабаб бўлди

Покистон шимолиий-ғарбида ўтаётган сиёсий мажлисда юз берган худкуш портлашида камида етти киши ҳалок бўлди.

Расмийларга кўра, шанба кунги портлаш Хайбер Пухтунхва вилоятида ўтказилаётган “Авамий Миллий Партияси” вакиллари йиғинида рўй берган.

Ҳалок бўлганлар орасида вилоятнинг етакчи вазирларидан бири Башир Билур борлиги ҳам айтилмоқда.

Худкуш портлаши масъулиятини Покистондаги Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.

Покистон президенти Осиф Али Зардорий ва Бош вазир Ража Первез Ашраф портлашни кескин қоралаб чиқишди.