Қирғизиситоннинг Тўқтоғул ГЭСида авария юз берди

Тўқтоғул гидроэлектростанцияси дамбаси.

Қирғизистоннинг Тўқтоғул гидроэлектростанциясида авария юз берди. Бу ҳақда давлатга қарашли “Электр станциялари” ширкатига таянган ҳолда РЕГНУМ агентлиги хабар қилди.

Авария оқибатида Қирғизистонда электр энергиясини узатиш 200 МВтга қисқартирилган.

“Электр станциялари” давлат ширкатига кўра, 26 декабр куни Тўқтоғул ГЭСи гидроагрегатларидан бирининг турбинасида босим кучайгани аниқланган. Натижада гидроагрегатни фавқулодда тўхтатишга қарор қилинган. Уни қачон қайта ишга тушириш текширув ўтказилгач аниқланиши айтилмоқда.

Тўқтоғул ГЭСида ҳар бири 300 МВт кучига эга тўртта гидрогарегат бор. Шулардан учтаси ишлаб туриб, дея маълум қилди Қирғизистон электр ширкати.