Месси Испаниянинг энг яхши футболчиси деб топилди

“Барселона” футбол клуби ўйинчиси Лионел Месси нуфузли Marca спорт нашри олиб борган сўровга кўра Испаниянинг 2012 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Сўровда Месси учун овоз берганлар сони 60 фоизни, яъни 115 минг кишини ташкил этди.

25 ёшли Лионел Месси учун 2012 йил ютуқларга бой бўлди. У 2012 йилдаги голлари сонини 91 етказиб, бир тақвим йилида энг кўп гол киритиш бўйича 40 йил турган рекордни янгилади.

Бундан ташқари Месси “Барселона” таркибида Испания кубогини яна бир бор қўлга киритди.

Сўровда иккинчи ўринни 14 фоиз овоз билан “Реал Мадирд” футбол клуби ўйинчиси Криштиано Роналду эгаллади.

“Атлетико” клуби ҳужумчиси Радамел Фалкао эса 10 фоиз овоз билан учинчи ўринни эгаллади.

Эслатамиз, Лионел Месси ФИФА тарафидан 2012 йилнинг энг яхши ўйинчиси унвонига номзодлар учлигига киритилган.