Ҳафта суратлари

Сурия президенти Башар Асадга содиқ ҳукумат кучлари томонидан содир этилган бамбордимонда икки фарзандидан айрилган ота. Алеппо шаҳри, 3 январ.

Покистоннинг Лахор шаҳридан бўлган қария наша чекмоқда. Лахор, 2 январ.

Шиа мусулмонлари Арбайин байрамини нишонлаш учун Карбалодаги имом ал Аббос ва имом Хусайн зиёратгоҳига йиғилдилар. Карбало, 2 январ.

Қақшатғич жанглар ўтган Суриянинг Алеппо шаҳридаги мактаблардан бири.

Тайпей, Янги йилни нишонлаш.

Токио, одамлар Янги йилни нишонлаб, ҳавога шарларни учирмоқда.

Москва, Қизил майдон. Янги йил салюти.

Ватикан, Рим папаси Бенедикт XVI Янги йил муносабати билан маъруза қилмоқда.

Ғазода Фаластин лидери Маҳмуд Аббос раҳбарлигидаги ФАТҲ ҳаракатининг 48 йиллиги нишонланмоқда. Ғазо минтақасини 2007 йилдан бери назорат қилувчи ҲАМАС гуруҳи бу байрамни ўз назоратидаги ҳудудда нишонлашга илк бор рухсат берди.