Мисрда янги вазирлар қасамёдга келтирилди

Миср бош вазири Ҳишом Қандил ўз лавозимида қолди.

Мисрда якшанба куни мамлакат ҳукуматининг бир неча янги вазири қасамёдга келтирилди. Ҳукуматдаги бу каби ўзгаришлар бўлажаги ҳақида президент Муҳаммад Мурсий 26 декабр куни маълум қилганди.

Ўшанда Мурсий Вазирлар маҳкамасидаги ўрин алмаштиришлар ҳукумат таркибини мамлакат олдида турган иқтисодий муаммоларга мувофиқ ҳолга келтириш зарурати билан боғлиқлигини айтганди.

Декабр ойида мамлакат ичидаги вазият таранглашгани туфайли Қоҳира Халқаро Валюта жамғармаси билан Мисрга 4 миллиард 800 миллион доллар миқдорида қарз бериш бўйича музокараларни тўхтатиб қўйишга мажбур бўлганди. Бу музокаралар яқин орада қайта бошланиши кутилмоқда.

Миср ҳукуматида ҳаммаси бўлиб 10 нафар вазир алмашди, уларнинг аксарияти фаолияти у ёки бу тарзда иқтисодиёт билан кишилардир. Хусусан, Молия вазирлигини эндиликда Ислом банкинги соҳасида мутахассис деб ҳисобланган Ал-Мурсий ал-Сайёд Ҳегозий бошқаради. Айни пайтда Мисрда бош вазир ўзгаргани йўқ – бу лавозимни ҳали ҳам Ҳишом Қандил эгаллаб турибди.