Покистондаги портлашларда 115 киши ҳалок бўлди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Покистонда пайшанба куни рўй берган портлашларда 115 киши ҳалок бўлиб, кўплаб одам жароҳатланди. Бу Покистонда кейинги йилларда энг талафотли кунлардан бири деб кўрилмоқда. Балужистон вилояти маркази Кветтадаги бильярдхоналардан бирида худкуш бомбачи томонидан қилинган ҳужум ва машинага ўрнатилган портловчи мосламанинг ҳаракатга келтирилиши оқибатида 80дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Кветтада озчиликни ташкил қиладиган шиаларни нишонга олган портлаш учун масъулиятни суннийларга доир Лашкари Жангвий жанггари гуруҳи ўз зиммасига олди.