Покистонда 14 нафар ҳарбий минага учди

Покистон шимолий-ғарбида кеча содир бўлган портлаш оқибатида 14 нафар ҳарбий ҳалок бўлди, яна 20 нафари яраланди. Бу ҳақда маҳаллий расмийлар маълум қилдилар.

Хабарларга кўра, йўл четида ўрнатилган бомба Шимолий Вазиристоннинг маъмурий маркази бўлмиш Мироншоҳ шаҳри жанубида портлаган.