Ўзбекистон пахта далаларида мажбурий меҳнат

2011 йилги пахта йиғим-теримидан кафолат хати.

Болалар 2012 йил сентябр ойида Жиззахнинг Пахтакор туманида пахта термоқда.

Ўқувчи пахта термоқда¸ 2012 йил октябр

Ўзини ўқитувчиман деб таништирган аëл Жиззахда пахта термоқда¸ 25 сентябр 2012 йил.

Жиззах вилоятида пахта теришга келган Тошкент транспорт касб-ҳунар коллежининг 16-18 яшар талабалари ўзлари яшайдиган барак ëнида волейбол ўйнашмоқда. Пахтада теримига чиқмаслик коллеждан ҳайдалишга олиб келади. 

Тошкент вилоятидаги Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги коллежи пахта терими муносабати билан ëпилган.

Одамлар пахта тераëтган пайтда пахта дефоляция қилинмоқда.

Пахта терими даврида катталар ва болалар яшайдиган бараклардан бири. Теримчилар полда ухлашади ва кўпинча ичимлик суви бўлмайди.

Ҳар бир пахта даласининг олдида кимдир келиб теримчиларни суратга олмаслиги ëки улардан интервю олмаслиги учун милиция ходими туради.