Франция ташқи ишлар вазири тошкентга келади

Ўзбекистонга 2 март куни Франция ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус ташриф қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

Ташриф давомида Лоран Фабиус Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашади ҳамда Ташқи ишлар вазирлигида сўзлашувлар ўтказади. Шунингдек, Франция етакчи ширкатлари раҳбарларининг Ўзбекистон тадбиркор доиралари билан учрашуви ва Ўзбекистон ҳукумати ҳамда Франция тараққиёт агентлиги билан ўзаро ҳамжиҳатлик ҳақидаги меморандум имзоланади.

Кеча Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ассоциацияси Франция ташқи ишлар вазиридан Ўзбекистонга сафар доирасида расмий Тошкент томонидан хорижга чиқарилмаётган 62 ёшли рассом Вячеслав Охунов вазиятига аралашишни илтимос қилгани хақида хабар берилган эди.