Умон Жамғармаси Ўзбекистон билан келишувни бекор қилди

Умон Инвестиция жамғармаси Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятида цемент заводи қуриш лойиҳасида иштирок этишни рад қилди.

Буни ҳукуматдаги манбага асосланиб Times of Central Asia Интернет нашри хабар қилди.

Манбага кўра, бу лойиҳа даромад келтирмаслигига ишонган Умон Инвестиция жамғармаси унда қатнашиш ҳақидаги келишувни бекор қилган.

2010 йилда Ўзбекистон ва Умон Сурхондарё вилоятида цемент заводи қуриш учун қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида ҳукуматалараро келишув имзолаган.

Хабарга кўра, мазкур лойиҳа қиймати 250 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.