Ҳиндистондаги автоҳалокатда 13 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистон шимолида бугун мактаб автобуси юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида 12 бола ва ҳайдовчи ҳалок бўлган. Яна 12 нафар мактаб ўқувчиси турли даражада тан жароҳати олгани айтилмоқда.

Маълум бўлишича, ўқувчиларни мактабга олиб кетаётган автобус Жаланжар шаҳри чеккасида автоҳалокатга учраган.

Расмийлар қурбонлар сони ошиши мумкинлигидан ташвишланмоқдалар. Хусусан, авария чоғида тан жароҳати олганлардан икки нафарининг аҳволи оғир.

Юк машина ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетган. Автоҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.