Расмуссен Карзай билан учрашади

NATO Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай билан сўзлашувлар ўтказиш учун Кобулга келди.

Шимолий Альянснинг душанба кунги баёнотига кўра, Расмуссен, шунингдек, Афғонистон ва халқаро расмийлар ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳам учрашади.

NATO Бош котибининг Афғонистон раҳбари билан учрашуви чоғида мамлакат хавфсизлигини таъминлаш вазифасини Шимолий Альянсдан маҳаллий кучларга ўтказиб бериш масаласи муҳокама марказида бўлади.

Душанба кунги сўзлашувлар якунлари бўйича иккала лидернинг матбуот анжумани ўтказиши кутилмоқда.