Футбол: "Реал Мадрид" меҳмонда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди

Испаниянинг “Реал Мадрид” футбол жамоаси Европа Чемпионлар лигаси нимчорак финали жавоб учрашувида Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси устидан 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Сешанба куни “қизил иблислар”нинг “Олд Траффорд” стадионида ўтган муросасиз оўйинда ҳисоб 48-дақиқада очилди. Серхио Рамос ижросидаги автоголдан сўнг мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди.

Ўйин 56-дақиқасида эса “Манчестер Юнайтед” ўйинчиси Нани қўпол ўйнагани учун майдондан четлатилди.

66-дақиқада “Реал”нинг хорватиялик ярим ҳимоячиси Лука Модрич жарима майдончаси ташқарисидан берган чиройли зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди.

Орадан уч дақиқа ўтиб Криштиану Роналду “Реал”ни ҳисобда олдинга олиб чиди – 1:2. Ўйин оҳиригача ҳисоб ўзгармади.

Икки жамоа ўртасида 13 феврал куни “Реал” майдонида ўтган нимчорак финали дастлабки учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган эди.

Шу тариқа, Мадриднинг “Реал” жамоаси Европа Чемпионлар лигаси чорак финалига йўлланмани қўлга киритди.