Толиблар ҳужумлари ҳақида маълумот берилмайди

Афғонистондаги халқаро кучлар бундан буён толибларнинг ҳужумлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилмайди.

Бундай қарор АҚШ етакчилигидаги халқаро кучлар 2012 йилда толиблар ҳужумлари 7 фоизга камайди деб эълон қилинган маълумот ёлғон эканини, аслида толиблар ҳужумлари камаймаганини тан олганидан бир ҳафта ўтгач қабул қилинди.

Хабарларда айтилишича, Афғонистон ҳарбийларининг ҳарбий амалиётлари кўпайгани сари, толиблар борасида тарқатилаётган маълумотларнинг аниқлиги ҳам шунчалик шубҳа остида қолмоқда.