Суриянинг Ракка шаҳри бомбардимон қилинди

Сурия ҳарбий ҳаво кучлари мамлакат шимолидаги Ракка шаҳрини бомбардимон қилди.

Сурия исёнчилари бу шаҳарни 5 март куни эгаллаган ва вилоят ҳокимини асир олган эди. Сурия расмийларидан бири Ассошиэйтед пресс ахборот агентлигига “Раккадаги террорчиларга қарши ҳужум оқибатида душман катта йўқотишларга учраган”ини айтди.

Исёнчилар Ифрот дарёси бўйига жойлашган 500 минг аҳоли яшайдиган Ракка шаҳрида қолган ҳукумат кучлари билан жангларни давом эттирмоқда.

Айни пайтда Ироқ чегарачилари Анбар вилоятига Сурия томонидан қуролли гуруҳ бостириб кирмоқчи бўлганини расман тасдиқлади.