Россияда Ўш қирғинида айбланаётган ўзбек қўлга олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Россия махсус хизматлари билан ҳамкорликда 2010 йилги Ўш воқеасининг фаол иштирокчиси сифатида айбланаётган Х.П.Абдурасулов исмли шахсни Тюмень шаҳрида қўлга олди.

Миллий хавфсизлик қўмитасидан олинган маълумотда айтилишича, 1984 йилда туғилган Абдурасулов Бишкек расмийлари томонидан Ўш қирғини ташкилотчиларидан бири сифатида кўрилаётган Иномжон Абдрасуловнинг яқин қариндоши бўлади.

Абдурасулов 7 март куни Қирғизистонга олиб келинган.