АҚШ Мудофаа вазири Афғонистон президенти билан учрашади

АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳейгел.

АҚШ Мудофаа вазири лавозимини эгаллаганидан бери Афғонистонга илк бор сафар қилаётган Чак Ҳейгел президент Ҳамид Карзай билан учрашади.

Музокарадан бир кун олдин Афғонистон Мудофаа вазирлиги биноси олдида худкуш ўзини портлатгани оқибатида тинч аҳолидан тўққиз киши ҳалок бўлди.

Толибон ҳаракати худкуш ҳужум Ҳейгелга толиблар куч эканини кўрсатиш учун уюштирилганини билдирди.

Ҳейгел портлаш овозини эшитганини айтиб Афғонистонни “уруш зонаси” дея атади.

Карзай ва Ҳейгел ўртасидаги сўзлашувда қатор масалалар, жумладан, инсон ҳуқуқлари бузилиши ва қийноқлар қўлланилишига алоқадор экани иддао қилинган АҚШ махсус кучларини Вардак вилоятидан олиб чиқиш ҳақидаги Карзайнинг талаби муҳокама этилиши кутилмоқда.