Эрон жанубида портлаш содир бўлди

Эрон ахборот агентликлари якшанба куни мамлакат жанубида портлаш содир бўлгани, натижада бир неча киши жабр кўргани ҳақида хабар тарқатдилар.

“Бир неча машинага шикаст етди, бир қанча бино ойналари синиб тушди”, дея хабар қилади портлаш сабабларини келтирмаган ILNA ахборот агентлиги.

Портлаш нефтга бой Ҳузистон вилоятида - имом Ҳумайний бандаргоҳи ҳудудида содир бўлган.

Ҳузистон вилоятида ўзларига кўпроқ ҳақ-ҳуқуқ берилиши талаби билан бир неча бор норозилик акцияларини ўтказган араб этник озчилиги вакиллари яшайди.