Афғонистон: НАТО вертолёти ҳалокатида беш ҳарбий ўлди

Афғонистон жанубида НАТО вертолёти қулагани оқибатида беш нафар хорижлик аскар нобуд бўлди.

НАТО эълон қилган баёнотда душанба кунги вертолёт ҳалокати сабаблари ўрганилаётгани айтилган. Баёнотга кўра, дастлабки текширув вертолёт ерга қулашига “душман ҳаракати” сабаб бўлмаганини кўрсатган.

Айни пайтда, 11 март куни Афғонистон шарқида афғон армияси формасидаги шахс икки нафар америкалик ва беш нафар афғонистонлик аскарни отиб ўлдирди.

Воқеадан бир неча соат олдин АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳейгел Афғонистонга илк сафарини тугатган эди.