Афғон президенти АҚШдан Бағром қамоқхонасини топширишни талаб қилди

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай АҚШдан Бағром қамоқхонасини тез орада Кобул ихтиёрига ўтказиб беришни талаб қилди.

Ҳамид Карзай чоршанба куни АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондони Жозеф Данфорд билан сўзлашувлар чоғида ўзаро муроса топилмагач мана шундай баёнот берди.

НАТОнинг маълум қилишича, сўзлашувлар пайтида томонлар бошқа масалалар юзасидан музокараларни давом эттиришга келишиб олган.

Кобулдаги Бағром қамоқхонаси афғон раҳбар томонидан бошқарилади, аммо қамоқхона АҚШ назорати остида.

Вашингтон қамоқхонани Афғонистон ихтиёрига топширган чоғида ҳам у ердаги маҳбусларни ўз назорати остида сақлаш ҳуқуқига эга бўлмоқчи.