Чавес жасади мўмиëланмайдиган бўлди

Венесуэла расмийлари¸ мамлакатнинг яқинда вафот этган президенти Уго Чавес жасадини мўмиëлаш режасининг амалга ошмай қолиши ҳақида баëнот бердилар.

Жасадни мўмиëлаш учун чақиртирилган Россия ва Германия мутахассислари бу иш анча олдин бошланган бўлиши лозимлиги билдирганидан сўнг мамлакат муваққат президенти Николас Мадуро ҳам: “Биз ўйлаган ишимизни амалга ошира олмайдиганга ўхшаймиз”¸ дея баëнот берди.

Уго Чавес ўтган ҳафта узоқ давом этган саратондан сўнг 58 ëшда вафот этди.

Ҳозирда Чавес жасади венесуэлаликлар видолашуви учун Каракасдаги ҳарбий академияга қўйилган.