Гаровгир 15 йилга қамалиши мумкин

Россиянинг Астрахан вилоятида пайшанба куни одамларни гаровга олган 25 ёшли Александр Купцов 15 йилга қамалиши мумкин. Айни пайтда одамларнинг гаровга олиниши юзасдан жиноят иши очилган.

Пайшанба куни Александр Купцов Астрахандаги билим юртига бостриб кириб икки ўқитувчи, икки ўқувчи қиз ва бир қоровулни гаровга олган. У тўппонча ва кейинроқ қалбаки экани аниқланган бомба билан таҳдид қилган.

Ҳозирча жиноят сабаблари маълум эмас. Хабарларга қараганда, жиноятчи 50 минг минг рубл ва Жип автомашинаси берилишини талаб қилган.