Путин Қибрис банкларидаги россиялик омонатчиларга солиқ солинишига қарши чиқмоқда

Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин Қибрисдаги банклар омонатчиларини мамлакатни иқтисодий бўҳрондан чиқаришда ёрдам беришга мажбурлаш қарорини “адолатсиз, нопрофессионал ва хавфли” дея атади.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Путин бунга оид фикрларни душанба куни қразга ботган Қибрис муаммосини муҳокама қилишга бағишланган махсус мажлисда илгари сурган.

Қибрис ҳукумати мамлакатни бўҳрондан қутқариш учун омонатчиларга махсус солиқ солиш масаласини кўриб чиқмоқда. Мунозараларни келтириб чиқарган солиқ Қибрис резидентлари билан биргаликда норезидентларига ҳам тааллуқли бўлади.

Moody's молиявий рейтинг агентлигининг тахмин қилишича, ўтган йил охирида Россия банклари ва ширкатларининг Қибрисдаги банкларда жами 30 миллиард доллардан ортиқ маблағи бўлган.

Қибрис ҳукумати ва халқаро кредиторлар ўртасида ўтган шанба куни бўлиб ўтган музокаралар чоғида бу ғоя илгари сурилди. Қибрис парламентининг мазкур масалани душанба куни овозга қўйиши кутилмоқда.

Халқаро керадиторлар таклиф қилган солиқ солинса, Қибрис давлати банкротга учраши ва пировардида евроҳудуддан чиқиб кетишининг олдини олиш учун 10 миллиард евро миқдорида ёрдам олади.