Хитой ширкати Қизиқумда уран конларини қидиради

Ўзбекистон ва Хитой ширкатлари қўшма корхонаси Марказий Қизилқум минтақасида уран заҳираларини қидириш билан шуғулланадиган бўлди.

Uz-China Uran қўшма корхонасининг 2013 йилдан иш бошлаши ҳақида расмий ташкилотлардан олинган маълумотларга таянган "Новый Век" газетаси хабар қилди.

Расмий маълумотларга кўра, Uz-China Uran Ўзбекистондаги уран конларини аниқлаш бўйича иш бошлайдиган илк қўшма корхонадир.

Марказий Қизилқум минтақасидаги Бўзтоғ майдонида тахминан 5 ярим минг тонна атрофида уран заҳираси борлиги айтилган.

Ўзбекистон Давлат Геология қўмитаси берган маълумотга кўра, Ўзбекистонда аниқланган ва баҳоланган уран заҳираси ҳажми қарийб 186 минг тоннани ташкил қилади.