Тошкентда Наврўз-2013


Икки кун олдин Ўзбекистон Миллий боғида Наврўз байрами ўтказилганида¸ 21 март куни ëмғир ëғиши мумкинлигини айтишган эди.

Кеча кун жуда иссиқ бўлди.

21 март куни эрталаб 10-11ларда одамлар Тошкент боғларига кела бошлашди.

Қачонлардир¸ мустақилликнинг дастлабки пайтларида Наврўз чинакамига байрам эди¸ катта дошқозонларда ош қилинарди.

Шаҳар тоза¸ байрам муносабати билан ҳамма ëқ байроқ ва шиорлар билан безалган.

Боғлар бошқа кунлардан фақатгина шиорлар¸ милиционерлар ва болалари билан дам олишга келган одамлар билан фарқ қилди.

Милиция жанговар шай ҳолатда.

Бир қанча жойларда сумкаларни текширишди.

Тушдан кейин 3 ларга яқин ëмғир ëға бошлади.

Ўзбекистонда Наврўз