Петербургда махсус амалиёт пайтида қидирувдаги 270 одам қўлга олинди

Уч кун ичида Россиянинг Петербург шаҳри ва унинг атрофида ўтказилган “Қидирув” махсус амалиёти пайти турли жиноятларда айбланаётган 270 одам қўлга олинди.

Петербург полициясининг билдиришича, қўлга олинганлардан 21 нафари қўшни давлатлар ҳуқуқ тартибот тузилмалари томонидан қидирувда бўлган. Амалиёт пайтида Ўзбекистон томонидан қидирилаётган 2 одам ҳам қўлга олинган.

Полиция маълумотида, уч кун ичида бедарак йўқолган 109 одам топилгани ва аввал кимлиги номаълум бўлган 82 жасаднинг шахси аниқлангани айтилади.