Бугун жаҳонда "Ер соати" тадбири ўтказилади

Бутунжаҳон ёввойи табиатни асраш жамғармаси 23 март куни дунё бўйлаб ўтказиладиган "Ер соати" тадбири доирасида чироқларни маҳаллий вақт билан соат 20:30 дан 21:30 га қадар ўчиришга даъват этди.

Тадбирдан мақсад ҳукуматлар ва бизнес ташкилотлар эътиборини иқлим ўзгаришларига, табиат заҳираларидан тежамкорлик билан фойдаланиш муаммоларига қаратишдир.

Расмий Москванинг билдиришича, бу йилги “Ер соати” тадбирида Россия президенти Владимир Путин ҳам қатнашади. Белгиланган вақтда Кремл чироқлари бир соатга ўчирилади.

“Ер соати” тадбири 2007 йилдан бери ўтказилиб келади. Ўтган йили мазкур тадбирда 152 мамлакатдаги 7000 шаҳар иштирок этган.