АҚШ бомбардимончи учқичлари Жанубий Кореяга бомба муляжини ташлади

АҚШга қарашли стелс русумидаги бомбардимончи самолётлар Жанубий Корея осмонида ҳарбий машқларни ўтказди. АҚШ ҳарбийларига кўра, B-2 русумидаги иккита жанговар учқич пайшанба куни Американинг Миссури штатидан Жанубий Кореягача учиб бориб, бомба муляжини нишон, деб танланган ҳудудга ташлаган.

АҚШ ҳарбийлари баёнотида айтилишича, жанговар учқичлар Миссуридаги ҳарбий базадан Жанубий Кореягача ва у ердан ортга қайтиш учун 21 минг километрлик масофани “тўхтовсиз учиб ўтган".

Yonhap агентлиги мазкур миссия АҚШ ва Жанубий Корея ўртасидаги қўшма ҳарбий машқнинг бир қисмидир, дея хабар қилди.

Бу машқлар Шимолий Корея жаҳлини чиқарди ва Пхеньян “ҳар дақиқада уруш бошланиб кетиши мумкинлигидан” огоҳлантирди.

Ўтган ойда учинчи ядровий синовни оширган Шимолий Корея жорий ҳафта бошида ўз ракеталари ва артиллерия қуроллари Жанубий Корея ва Қўшма Штатлардаги базаларга қаратилгани билан таҳдид қилди.