Афғонистондаги АҚШ ҳарбий кучлари шанба куни мамлакатнинг марказий Вардақ вилоятидаги яна бир базани маҳаллий хавфсизлик кучлари ихтиёрига топширди.
Бу президент Ҳамид Карзай талаби асосида амалга оширилди. Аввалроқ, афғон президенти Вардақда АҚШ махсус кучлари бўлишини истамаслиги ҳақида баёнот берган эди.
Америкалик ҳарбийлар мазкур вилоятда бир қатор қотиллик ва зўравонликларни амалга оширгани ҳақидаги айрим иддаолар ортидан Карзай шундай баёнот берганди.
Аммо, АҚШ ҳарбийлари бу иддаони рад этган. АҚШ қўшинлари 2014 йилга қадар Афғонитондан чиқиб кетиши ва мамлакатда хавфсизликни таъминлаш буткул афғон кучлари қўлига топшириши керак.