Фарғона.ру сайтига қўйилган тўсиқ олиб ташланиши талаб қилинмоқда

Чегарасиз мухбирлар халқаро ташкилоти Қирғизистон ҳукуматини Фарғона ру сайтига қўйилган тўсиқни олиб ташлашга чақирди. Ташкилот бу баёнотни Қирғизистон судининг ўтган ҳафтада мазкур маса юзасидан қабул қилган қароридан сўнг тарқатди.

Бишкек шаҳар туманлараро суди Фарғона ру сайтининг Қирғизистонда тўсилишига қарши суд жараёнини бошлаган эди. Аммо жараён ўтган ҳафтада тўхтатилган.

Фарғона ру сайтига 2012 йил февралида Қирғизистон парламенти талаби билан тўсиқ қўйилган. Депутатлар мазкур сайтни Ўш қирғини ҳақида нохолис ахборот тарқатганликда айблаган.