Афғонистоннинг Фарах вилоятида 50 одам ҳалок бўлди

Афғонистон ғарбидаги Фарах вилоятида хавфсизлик кучларининг жангарилар билан тўқнашуви оқибатида асосан тинч аҳоли вакиллари бўлган 50 одам ҳалок бўлди ва 90дан ортиқ одам яраланди.

Чоршанба куни Фарах шаҳридаги суд ва бошқа маъмурий биноларга жангарилар ҳужум уюштирган эди. Бир вақтнинг ўзида худкуш ўзини портлатиб юборган.

Ҳужум толиблар гуруҳи устидан суд жараёни бошланган вақтда уюштирилди. Ҳужум пайтида суд залида 16 толибон судланаётган бўлган. Расмийлар ҳужум суд жараёнига таъсир кўрсатмаганини айтмоқдалар.