UzGazOil ўтган ҳафтада Россиядан бензин ва дизел ёнилғисини импорт қилишни бошлагани ва бу бензин аллақачон Қашқадарё, Самарқанд ва Бухоро автозаправкаларида сотила бошлагани ҳақда аввалроқ маълум қилган эди.
- Бухорода анча яхшиланиб қолди бензин масаласи, сўнгги бир ой ичида тақчиллик сезмаяпман, -дейди бухоролик ҳайдовчи Обид ака.
Бизда бензинни бодринг сотгандай кўчада сотишяпти
Лекин, ҳозирча пойтахт Тошкент ва айрим вилоят марказларидагина бензин таъминоти яхшиланган, лекин бошқа жойларда бензин тақчиллиги тўлалигича барҳам топмаган.
- Бензин эрталаб заправкага келиши билан қўлга ўтиб кетяпти. Эрталаб бориб олсангиз - оласиз, кейин тугаб қолади. Қўлдан 3000 сўмга олишга тўғри келади, - дейди ғиждувонлик фермер Элмурод.
Қашқадарёда ҳам бензин таъминотидаги узилишлар одатий ҳол. Давлат нархи 1.645 сўм бўлган бензинни чайқовчилар икки, уч баравар нархда сотишади.
- Заправкада бензин сотилмай қўйганига анча бўлади. Фақат кўчада, одамлар бодринг, пиёз сотгандай баклашкаларни териб қўйиб бензин сотиб ўтиришади.
Заправкада бензин сотилмай қўйганига анча бўлади. Фақат кўчада, одамлар бодринг, пиёз сотгандай баклашкаларни териб қўйиб бензин сотиб ўтиришади.
Бир тарафда бодринг, яна бир тарафда бензин. Литри 3500 сўм, деб ёзиб ҳам қўйибди, - дейди яккабоғлик новвой Алижон.
- Заправкаларга келаётган бензин қўшимча нархларда сотилмоқда. 10 литр олсанг 2000 сўм, 20 литр 2200 сўм, 30 литр сўрасанг нархи 2500 сўмга чиқади. Буни назорат қиладиган ҳеч ким йўқ. Ҳар ким хон¸ ўзи султон. Афтидан, шу бензинфурушларни ўзлари атайлаб шундай дефицитни яратишяпти, пул қилиш учун, - дейди хоразмлик ҳуқуқ фаоли Ҳайитбой Ёқубов.
Ўзбекистон ўз нефт заҳираларига эга бўлса-да, мавжуд табиий ресурслари ўз ички эҳтиёжини қондириш даражасида бензин ишлаб чиқаришга имкон бермаслиги айтилади.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон аҳолининг бензинга бўлган эхтиёжини қондириш учун четдан йилига камида 4 миллион тоннадан ортиқ бензин сотиб олишига тўғри келиши мумкин.