“Жуда боп иш буптида, кимми карасенг кулида тилипун китир-китир, китир-китир, эээ салумат бусиллар-е!”
ёки
“однокласники куп оилаларнинг бузилишига сабаб булияпти. бехае профиллар ва умуман номокул грухлар купайиб кетди.айникса бази бир киз болаларнинг номуносиб харакатлари еки болалар билан ножуя танишувлари .....”
Бироқ баъзи муштарийлар “Одноклассники”нинг ишдан чиққани ҳақидаги хабарни мотам сифатида қабул қилганликлари уларнинг шарҳларидан ҳам билиниб турди:
“Мен умримда бир киз билан, энди танишятудим. Энди нима боларкиен деб оеланиб колдим! Бу сает эьлон килиши шарт эди шунака ахвол болиши тогрисида!”
ёки
“juda yomon boldi Ok o'chani umuman bizneslar qolibketdi xisobodlar endi nima boladi ilohim tezro ochilsin ishga tushsin” (шарҳлар орфографияси аслида қандай бўлса, шундайлигича берилмоқда - Озодлик)
Навбатдаги Баҳс майдонида “Одноклассники” тарафдорларининг нима сабабдан қайғуга ботганликлари, унга қаршиларнинг нега хурсанд бўлиб кетганликлари хусусида мунозара юритилади.
Хўш, бу ижтимоий тармоқ ўзбек ёшларига фойда келтираяптими ёки зиён?
Баҳсда иштирок этган фарғоналик 27 ёшли Абдулла Фарғоний ва Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Давронбек “Одноклассники” ижтимоий тармоғи ўзбек ёшларининг маънавий тарбиясига жуда катта зарар келтиряпти деган фикрда собит турган бўлсалар, бухоролик Бухоро қизи, Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожири 22 ёшли Абдураҳмон ва Германияда ишлаётган ўзбекистонлик 35 ёшли Жамшид фикрича “Одноклассники” ижтимоий тармоғининг ўзбек ёшлари учун фойдаси кўпроқ бўляпти.
Баҳснинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг:
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Баҳс майдони: “Одноклассники” ўзбек ёшлари учун фойдалими ё зиёнли?